Халқаро Амнистия ташкилоти Саудия арабистонида инсон ҳуқуқларининг поймол этилишини таъкидлади
(last modified Tue, 25 Jul 2017 14:13:29 GMT )
июл 25, 2017 19:13 Asia/Tashkent
  • Халқаро Амнистия ташкилоти Саудия арабистонида инсон ҳуқуқларининг поймол этилишини таъкидлади
    Халқаро Амнистия ташкилоти Саудия арабистонида инсон ҳуқуқларининг поймол этилишини таъкидлади

Ушбу ташкилот Ол Сауд режимидан Арабистон Суд маҳкамаларида ўн тўрт нафар Саудияликларга давлатга қарши норозилик намойишида иштирок этиш айби билан чиқарилган ўлим жазоси тўғрисидаги ҳукмни тўхтатиб қўйишни талаб этган

Халқаро Амнистия ташкилоти Саудия арабистонидан ушбу мамлакатнинг 14 нафар фуқаросига нисбатан қабул қилинган ўлим жазосининг ижро этилишини тўхтатиб қўйишни сўради. 

Пресс ТВ телеканали тарқатган хабарга кўра, Халқаро Амнистия ташкилоти Ол Сауд режимидан Арабистон Суд маҳкамаларида ўн тўрт нафар Саудияликларга давлатга қарши норозилик намойишида иштирок этиш айби билан чиқарилган ўлим жазоси тўғрисидаги ҳукмни тўхтатиб қўйишни талаб этган. 

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва бир қатор гуруҳлар ҳам ушбу ўн тўрт нафар Саудия арабистони фуқароларининг Суд маҳкамасида адолатсиз ва мажбурий тарзда айбни бўйнига қўйиш билан ўлим жазоси тайинланганини маълум қилишди. Халқаро ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича гуруҳлар ол Сауд режими томонидан ноҳарбийларга нисбатан қўллаётган кескин чоралари ҳақида жумладан Арабистонда қатл этиш жазоси хусусида огоҳлантириб келишади. 

Ёрлиқ