Жаҳон халқлари АҚШнинг ўз юртларининг ички ишларига арлашувидан хавотирда
Вашингтонда фаолият юритадиган Пю тадқиқот муассасаси томонидан ўтказилган суровлар натижасига асосан, 30 та мамлакатнинг 38 фоиз аҳолисининг фикрича, АҚШнинг қудрати ва нуфузи ўз юртлари учун жиддий таҳдид ҳисобланади.
Олиб борилган ижтимоий сўровлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, жаҳон халқларининг аксарияти Американи ўз мамлакати учун жиддий таҳдид дея аташмоқда.
Синхва ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Вашингтонда фаолият юритадиган Пю тадқиқот муассасаси томонидан ўтказилган суровлар натижасига асосан, 30 та мамлакатнинг 38 фоиз аҳолисининг фикрича, АҚШнинг қудрати ва нуфузи ўз юртлари учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Ушбу рақамни 2013 йилдаги сўровларга таққослаганда 13 фоизга ортгани яққол куриниб туради.
Америка қўшма штатларининг таҳдидларидан хавотирланишларнинг энг кўпи Испания ҳисобига тўғри келияпти. Испания аҳолисининг 59 фоизи Американинг нуфузи ва қудратини Испания учун жиддий таҳдид дея ҳисоблашмоқда. Ваҳоланки, ушбу мамлакатда 2013 йилда олиб борилган сўровлар АҚШнинг таҳдид кўламини 42 фоиз халқ тасдиқлаган эди.
Туркияда ҳам Американинг таъсирини ва қудратини 72 фоиз аҳоли ўз юртлари учун жиддий таҳдид дея ҳисоблашмоқда. Ушбу кўрсатгичларни олдинги сўровлар нитижасига солиштирганда 28 фоизга ошгани маълум бўлмоқда.