Халқаро коинот станциясидаги уч фазогир Ерга қайтди
Ерга Роскосмос фазогири Федор Юрчихин ва NASA астронавтлари Пегги Уитсон ва Жек Фишер қайтдилар. Капсула Қозоғистонда жадвалга кўра қўндирилган
Халқаро коинот станцияси экипажининг уч нафар аъзоси “Союз МС-04” коинот кемасининг капсуласида Ерга қайтдилар. Бу ҳақда Парвозларни бошқариш марказида журналистларга маълум қилинди.
Ерга Роскосмос фазогири Федор Юрчихин ва NASA астронавтлари Пегги Уитсон ва Жек Фишер қайтдилар. Капсула Қозоғистонда жадвалга кўра қўндирилган.
ХКСга кейинги МКС 53/54 экспедициясининг иштирокчилари келгунларигача станцияда россиялик фазогир Сергей Рязанский, америкалик Рэндольф Брезник ва италиялик Паоло Несполи ишни давом эттирадилар.
ХКСнинг навбатдаги миссияси экипажини ХКСга етказадиган “Союз МС-06” кемаси парвози 13 сентябрда Бойқўнғир космодромидан амалга оширилиши режалаштирилган. Кеманинг асосий экипажи Роскосмос фазогири Александр Мисуркин ва NASA астронавтлари Марк Ванде Хай ва Жозеф Акабадан иборат бўлади.