Роҳингя мусулмонларига қарши Мянма аскарлари содир этган қонли жиноятлар фош этилди
(last modified Sun, 03 Sep 2017 13:46:24 GMT )
сентябр 03, 2017 18:46 Asia/Tashkent
  • Роҳингя мусулмонлари
    Роҳингя мусулмонлари

Гувоҳларга кўра, Мянма армияси Роҳингия мусулмонларини ваҳшиёна тарзда оммавий қирғин этмоқда.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,   Роҳингия минтақасида буддавийлар томонидан   бу мамлакатнинг мусулмон болалари бошини танасидан жудо қилингани ва мусулмонларни тириклайин ёқиб юборилгани хусусида  аниқ даллиларни пайдо бўлгани  халқаро миқёсида  кўп хавотирланишларни келтириб чиқарган..

Банкокдаги Fortify Rights  инсон ҳуқуқини ҳимоя этувчи  гуруҳ Мянманинг Rathedaung минтақасидаги Chut Pyin қишлоғидан қочиб кетган гувоҳлар сўзларига таяниб,   Роҳингия мусулмонларига қарши содир этилаётган қонли жиноятлар ҳақида хабар тарқатди.

 Ушбу  даҳшатли воқеа гувоҳларига кўра, Мянма аскарлари  мусулмон болалари бошини танасидан жудо қилиб, мусулмон бўлган шахсларни тириклайин ёқиб юборишмоқда.

 Мазкур шоҳидлар шунингдек  Мянма ҳарбийлари томонидан бу мамлакат ғарбидаги Рохин вилоятининг маҳаллий қишлоқларида 200 нафар болалар, аёллар ва эркакларни ваҳшиёна тарзда ўлдирилганлиги ҳақида хабар қилишмоқда.

Кеча БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича агентлиги берган хабарга кўра, Мьянмада 58 мингдан ортиқ роҳингя қўшни мусулмон давлат - Бангладешга кўчиб ўтганлиги ҳақида хабар тарқатганди.