Россияда ракета системасига доир ҳарбий машғулотлар бошланди
(last modified Mon, 04 Sep 2017 12:19:50 GMT )
сентябр 04, 2017 17:19 Asia/Tashkent
  • Россияда ракета системасига доир ҳарбий машғулотлар бошланди
    Россияда ракета системасига доир ҳарбий машғулотлар бошланди

Ушбу хабарга кўра, ушбу стратегик ракета мажмуалари қитъалараро баллистик ракетанинг янги модели бўлиб, 11 минг километр масофага етиб боради

Россиянинг 20 та минтақасида ядровий қалқон деб номланган ракета системасига доир ҳарбий машғулотлар бошланди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, ушбу машғулотларнинг ўтказилиши билан бирга,  душанба кунидан бошлаб Россиянинг барча ҳудудлари Ярос ва Топал-М ракета системалари билан жиҳозланади. 

Ушбу хабарга кўра, ушбу стратегик ракета мажмуалари қитъалараро баллистик ракетанинг янги модели бўлиб, 11 минг километр масофага етиб боради. 

Ушбу ракета мажмуаларининг ўрнатилишидан кўзланган мақсад, НАТО ҳарбий кучларининг Россияга қарши эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўришдир. 

Ёрлиқ