Россия Сурияда террорчиларга қарши курашда Американи огоҳлантирди
-
Россия Сурияда террорчиларга қарши курашда Американи огоҳлантирди
Россия Сурияда террорчиларга қарши курашга АҚШнинг халақит беришига йўл қўймайди
Россия АҚШга Сурияда террорчиларга қарши операцияларининг ўтказилишига халақит қилишга уринишлар жавобсиз қолмаслигини аниқ тушунтириб қўйди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров суриялик ҳамкасби Валид Муаллимга у билан БМТ Бош ассамблеяси доирасидаги учрашувда маълум қилди.
"Биз мунтазам равишда америкаликлар, АҚШ давлат департаменти ва Пентагон билан гаплашмоқдамиз ва биз нима юз бераётганини тушунтирдик. Биз америкаликларга, яқин ҳудудлардан террорчиликка қарши амалиётлар якунланишини мураккаблаштиришга қаратилган ҳаракатлар бўлса, бу жавобсиз қолмаслигини аниқ тушунтириб қўйдик", деб айтди Лавров.
Сурия ташқи ишлар вазири ҳам ўз навбатида АҚШ Сурия армиясининг Дейрзурга кириб боришига халақит қилишга уринаётганини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, Суриянинг Россия билан ҳамкорлиги ўз самарасини бермоқда.
"Бироқ америкаликлар ўз ёндашувларини ҳамон ўзгартирмаяптилар. Улар Дейрзурда армиямизнинг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳужумларига халақит қилишга уринмоқда", деб айтди Валид Муаллим.
"Аминманки, Сурия армиясининг ҳарбий-коинот кучлари кўмагидаги муваффақиятлари, айниқса, Дейрзурда, яхши таассурот қолдиради. Бу ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда қатъий ҳиссадир. Сизнинг бу масала ва Суриядаги вазият бўйича баҳоларингизни тинглашга тайёрмиз", деб қўшимча қилган Сергей Лавров.