Эрдўғон: Туркия армияси Ироқ чегарасида махсус тадбирга тайёргарлик кўрмоқда
(last modified Mon, 25 Sep 2017 12:32:20 GMT )
сентябр 25, 2017 17:32 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон: Туркия армияси Ироқ чегарасида махсус тадбирга тайёргарлик кўрмоқда
    Эрдўғон: Туркия армияси Ироқ чегарасида махсус тадбирга тайёргарлик кўрмоқда

Курдистон Референдум натижаси, халқаро ҳуқуқ нуқтаи-назаридан ҳам, Ироқ конституцияси эътиборидан ҳам ҳеч қандай кучга эга бўлмайди 

Ироқ Курдистонидаги овоз бериш жараёни расмий Анқара учун ҳеч қадай қонуий кучга эга бўлмайди. Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шу ҳақда сўз боради. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбул шаҳридаги бугунги чиқишида шундай айтдики, “Курдистон Референдум натижаси, халқаро ҳуқуқ нуқтаи-назаридан ҳам, Ироқ конституцияси эътиборидан ҳам ҳеч қандай кучга эга бўлмайди”. 

ТИВнинг сайтида қайд этилишича, “референдумни ўтказиш нафақат Ироқ, балки минтақада тинчлик ва барқарорликка таҳдид солади”. Туркия “яна бир карра ўз миллий хавфсизлигига ҳар қандай хавф пайдо бўлса, имкониятидаги барча чораларни қўллашини таъкидлайди”.

Ироқнинг Курдистон мухтор вилоятида мустақиллик масаласи бўйича референдум бўлиб ўтмоқда. Овоз бериш жараёни жаҳон ҳамжамияти ва Бағдод марказий ҳукумати референдум муддатини ортга суриш ёки имкон бўлса бекор қилишга чақирганига қарамай ташкил этилди

Ёрлиқ