Япония парламенти қуйи палатаси тарқатиб юборилди
(last modified Thu, 28 Sep 2017 07:40:23 GMT )
сентябр 28, 2017 12:40 Asia/Tashkent
  • Япония парламенти қуйи палатаси тарқатиб юборилди
    Япония парламенти қуйи палатаси тарқатиб юборилди

Ҳукумат қабул қилган қарорга кўра, сайловолди кампанияси 10 октябрда бошланади. Навбатдан ташқари сайловлар 22 октябрда бўлиб ўтади. 

Япония парламентининг қуйи палатаси ўз ваколатларини тўхтатди. У бош вазир Синдзо Абэ қарори билан тарқатиб юборилди. Палата раиси Тадамори Осима палатанинг пленар мажлисида шу ҳақдаги фармонни император Акихитога ўқиб берди. 

Мухолиф партиялар норозилик сифатида мажлисда иштирок этишмаган. Ҳукумат қабул қилган қарорга кўра, сайловолди кампанияси 10 октябрда бошланади. Навбатдан ташқари сайловлар 22 октябрда бўлиб ўтади. 

Синдзо Абэ ўз қарорини изоҳлашича, иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш Корея ярим оролидаги вазият ёмонлашгани сабабли хавфсизлик бўйича жорий сиёсатни давом эттириш бўйича жамоатчилик қўллаб-қувватлашига эришиш ниятида.