Россия ТИВ Сан-Францискодаги консуллик эгаллаб олинишига изоҳ берди
(last modified Tue, 03 Oct 2017 07:59:36 GMT )
октябр 03, 2017 12:59 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ Сан-Францискодаги консуллик эгаллаб олинишига изоҳ берди
    Россия ТИВ Сан-Францискодаги консуллик эгаллаб олинишига изоҳ берди

Вазирликда таъкидланишича, Москва АҚШ ҳукумати ҳаракатларига қарши қатъий норозилик билдирган ва ўз ортидан жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини сақлаб қолади.

АҚШ Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллиги биносини босиб олиб, халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилишига йўл қўйди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.   

"Вашингтон халқаро ҳуқуқнинг янги қўпол бузилишини амалга оширди. Ўтган йил декабридан америкаликлар бизнинг мулк ҳисобланган 5 та дипломатик объектни босиб олдилар. Мана энди кириш эшиклари ҳам бузилиб, ичкарида тинтув ўтказилган", деб айтилди вазирлик сайтида.

АҚШ Россиянинг консуллигини 2 сентябрда ёпиб қўйган, бироқ бинода яшовчи дипломатларга у ерда 1 октябргача қолишга рухсат берилганди. Россия ташқи ишлар вазирлиги 2 октябрда ёпиқ ҳолдаги консуллик ҳудудига навбатдаги ноқонуний бостириб кириш амалга оширилганини маълум қилди. АҚШ давлат департаменти Россия консуллигини охирги россиялик дипломатлар тарк этгандан кейин консуллик биносида яна бир маротаба тинтув ўтказилганини тасдиқлаган.      

"Яна бир таъкидлаймиз, биз АҚШ ҳукуматига Россиянинг дипломатик ва консуллик мулкига дахлсизликни олишга, бизнинг объектларга киришга рухсат бермаганмиз ва бермаймиз ҳам. Улар босқинчилардир. Уларнинг хатти-ҳаракати икки томонлама муносабатлар учун мисли кўрилмаган ўзбошимчаликдир", деб айтилган вазирлик сайтида.