Россиядаги сўнгги ёлғон қўнғироқларнинг сабабчилари аниқланмоқда
(last modified Fri, 06 Oct 2017 14:16:34 GMT )
октябр 06, 2017 19:16 Asia/Tashkent
  • ёлғон қўнғироқларнинг
    ёлғон қўнғироқларнинг

Россия хавфсизлик масъуллари мамлакат ичкарисидаги айрим шериклари билан тил бириктириб, хориж мамлакатларда яшайдиган 4 нафар россиялик фуқароларни сўнги ойларда юзлаб ёлғон қўнғироқлар ва телефон орқали таҳдидларнинг асосий омиллари эканлигини эълон қилди.

Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия федерал хавфсизлик идораси раиси Александр Бортников бу мамлакат хавфсизлик ва ҳарбий масъуллари билан ўтказган йиғилишда  бу хабар тафсилотларига ишора этмаган ҳолда, хориж мамлакатларида яшайдиган 4 нафар россияликларни мамлакат ичкарисидаги ўз тарафдорлари билан биргаликда бундай таҳдидлар ва ёлғон қўнғироқларнинг сабабчиси бўлганини айтди.

Россия хавфсизлик масъуллари шунингдек  мамлакат ичкарисида ва ташқарисидаги ушбу шахсларни аниқлаш учун лозим чора -тадбирлар кўриб чиқилаётганини маълум қилдилар.

Олдин Россия полицияси ва хавфсизлик кучлари  бу мамлакат пойтахти Москва шаҳрининг турли бинолари ва маҳаллаларига бомба ўрнатилгани ва терактлар хавфи тўғрисида юзлаб ёлғон қўнғироқлар ва хабарлар келиб тушганлигини маълум қилди.

Ёрлиқ