Сочида МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди
(last modified Wed, 11 Oct 2017 12:57:11 GMT )
октябр 11, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Сочида МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди
    Сочида МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди

МДҲ давлатлари раҳбарлари йиғилишида Путин биринчи бўлиб Мирзиёевни қутлади

    Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кутиб олди.

Россия президенти Владимир Путин биринчи бўлиб Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни қутлади. Сўнгра МДҲ давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушди. Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Унда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, 2018 йилда МДҲга раислик қиладиган мамлакат масаласи кўриб чиқилиши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши мўлжалланган.

 

 

Ёрлиқ