Путин КХДРга нисбатан санкциялар жорий этди
Ушбу фармон билан Шимолий Кореяга нисбатан жорий этилаётган чекловларни бу давлат ракета-ядро синовларини ўтказганига жавобан қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяга нисбатан илмий-техник ҳамкорлик, савдо ва банк соҳаларида чеклов жорий этди. Россия президенти Владимир Путин КХДРга нисбатан қатор чекловлар қўлланилиши ҳақида сўз борган фармонни имзолади. Фармон матни ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинган.
Шу билан бирга, ҳужжатга кўра, ядровий фан ва техника, аэрокосмик машинасозлик ва авиацион техника ёки илғор ишлаб чиқариш технологиялари соҳасида ҳамкорлик давом этиши учун бу ҳамкорлик Шимолий Кореяда ядровий ва ракета дастурларининг ривожланишига кўмак бермаслиги керак.
Бундан ташқари, Путин КХДР ядровий дастури билан боғлиқ кемаларни Россияда давлат рўйхатидан чиқариш лозимлигини белгилади.
Ҳужжат матнида кўрсатилишича, у БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2016 йил 31 ноябрдаги 2321-сон резолюцияси қабул қилингани туфайли имзоланган.