Россия ҳукумати президентлик сайловларига тайёргарлик бошланганини эълон қилди
Россияда президентлик сайлови 2018 йил 18 март куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбари лавозимига номзодлар 7 декабрдан 17 декабргача қадар бўлган муддатда ўзларининг сайловолди кампанияларини бошлайдилар.
Россия ҳукумати режалаштирилаётган президентлик сайловига тайёргарлик кўриш бошлангани расмий эълон қилинган қарор лойиҳасини ишлаб чиқди ва сайлов кампанияси давомида вазирликлар ва идораларга кўрсатмалар берди. РБК маълумотига кўра, тегишли ҳужжат «Сайлов комиссияларига президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда ўз ваколатларини амалга оширишда ёрдам бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ном билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.
Лойиҳа жами 37 банд бор. Тегишли тушунтириш маълумотномасида сайловчилар рўйхатини тузиш ва аниқлаштириш, сайлов участкаларини шакллантириш, сайлов ҳужжатлари ва бошқа нарсаларни тақдим этишда тегишли идоралар, жумладан Ички ишлар вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати, Росгвардия, Адлия вазирлиги, Федерал Солиқ хизмати, Энергетика вазирлиги, Пенсия жамғармаси ва бошқаларнинг кўмак кўрсатиш чоралари белгилаб қўйилган.
Маълумотномада таъкидланишича, ҳужжат Россия Федерациясида президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. «Қарор лойиҳаси билан федерал ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат идоралари ва муассасаларнинг президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича турли даражадаги сайлов комиссиялари билан ўзаро ҳамкорликнинг йўналишларини белгилаб берувчи қоидалар ўрнатилди», - дейилади ҳужжатда.
Февралда РБК’нинг икки федерал манбаси Кремль яқинлашиб келаётган сайловларга Владимир Путин янги муддатга ўз номзодини қўйишини эътиборга олган ҳолда тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтишганди. Яна бир манбанинг қайд этишича, агар 2018 йилда Путин ўз номзодини қўйса, у ғалаба қозониши мумкин, аммо 70 фоиздан зиёд иштирокни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга бўлади.