КХШТ бош котиби: Афғонистон шимолида террорчилар фаоллиги ошиши кутилмоқда
(last modified Fri, 20 Oct 2017 12:18:56 GMT )
октябр 20, 2017 17:18 Asia/Tashkent
  • КХШТ бош котиби: Афғонистон шимолида террорчилар фаоллиги ошиши кутилмоқда
    КХШТ бош котиби: Афғонистон шимолида террорчилар фаоллиги ошиши кутилмоқда

«Афғонистон шимолида «Толибон»нинг катта ва жиддий кучлари тўпланмоқда, бундан ташқари у ерда ИШИД террорчилик гуруҳи ҳам пайдо бўлди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти баҳорда Афғонистон шимолида террорчилик таҳдиди ошишини кутмоқда, у ерда ҳозирда қарийб 7 000 минг жангари тўпланган, шу сабабдан зарур машғулотлар ўтказилади.

Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Юрий Хачатуров пайшанба куни Белград шаҳрида ёшлар форумининг очилиши доирасида маълум қилди. «Афғонистон шимолида «Толибон»нинг катта ва жиддий кучлари тўпланмоқда, бундан ташқари у ерда ИШИД террорчилик гуруҳи ҳам пайдо бўлди. Афғонистон шимолида тахминан етти минг жангари бор. Бу жуда жиддий», - дея унинг сўзларини келтиради Форс ахборот агентлиги. 

Унинг сўзларига кўра, Тожикистондаги тоғлар ҳозир қор билан қопланган ва террорчилар бу билан бирор нарсани қилиши қийин. «Лекин баҳорда тайёр туриш керак. Шунинг учун ҳозир машқлар ўтказамиз, улар душманларга агарда Тожикистон республикаси – Коллектив хавфсизлик шартномаси аъзоси ҳудудига киришга уриниб кўришса, биз кутиб олиш ва жазолашга тайёр эканлигимизни кўрсатиб беради», - дея таъкидлаб ўтган Хачатуров. 

 

Ёрлиқ