Афғонистондаги терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 га яқинлашди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i24888-Афғонистондаги_терактлар_оқибатида_ҳалок_бўлганлар_сони_60_га_яқинлашди
Афғонистоннинг турли қисмидаги масжидларда содир этилган иккита портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишигача кўпайди, 55 киши яраланган. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий 1TV телеканали хабар бермоқда.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 21, 2017 10:07 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги терактлар
    Афғонистондаги терактлар

Афғонистоннинг турли қисмидаги масжидларда содир этилган иккита портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишигача кўпайди, 55 киши яраланган. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий 1TV телеканали хабар бермоқда.

Аввалроқ Кобулда амалга оширилган терактда 30 киши ҳалок бўлгани, 20 киши яралангани, Гур вилоятидаги портлашда эса 10 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши яралангани маълум қилинганди.

Биринчи терактда худкуш ўзини Кобул ғарбида жойлашган имом Замон масжидида портлатган. Гувоҳларнинг сўзлашича, портлашдан кейин отишма кечган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ва аёллар бор. ИШИД ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Кейинроқ яна бир худкуш Гурдаги масжидда ўзини портлатган.