Россиянинг Ингушетия республикасида худкушлик ҳужуми содир этилди
Ингушетия республикасидаги полиция идораси ёнида содир этилган худкушлик ҳужумида икки нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва тўрт киши оғир тан жароҳати олди.
Россиянинг Ингушетия республикасидаги полиция идораси ёнида содир этилган худкушлик ҳужумида икки нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 4 киши оғир тан жароҳати олди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу худкушлик ҳужуми якшанба куни кечқурун Ингушетия республикасининг Яндар қишлоғининг яқинида содир этилган. Ушбу ҳужумни икки киши амалга оширган. Ҳужумни уюштирганлардан бири полиция идорасининг яқинида ўзини портлатиб юборгани натижасида ҳалок бўлади. Иккинчиси эса, воқеа жойидан яширинишга уринаётган пайтда полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилади.
Итартас агентлигининг Ингушетия республикасининг хавфсизлик идорасидаги расмийга таяниб маълум қилишича, ушбу худкушлик ҳужумида 4 нафар Йўл ҳаракатини назорат қилиш ходимлари ярадор бўлган ва шифохонага ётқизилган.