Россияда терактнинг олди олинди
(last modified Tue, 12 Dec 2017 14:16:04 GMT )
декабр 12, 2017 19:16 Asia/Tashkent
  • Россияда терактнинг олди
    Россияда терактнинг олди

Россиянинг терроризмга қарши миллий қўмитаси бу мамлакатда террорчилик ҳужумнинг олдини олингани ҳақида хабар берди.

Спутник ахборот сайтига кўра, Россиянинг федерал хавфсизлик ташкилоти раиси ва терроризмга қарши кураш қўмитаси раиси Александр Бортников  бу мамлакатнинг федерал хавфчсизлик идораси ходимлари келгуси президентлик сайловлари жараёнида терактлар содир этишни  мақсад қилган  террорчи бир гуруҳни аниқлаб зарарсизлантиришди деб эълон қилди.

Кеча Марказий Осиёнинг бир нечта фуқароларидан иборат террорчилик ушбу гуруҳ  Москва вилоятида Россия хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.

Бу шахслар яшайдиган уйидан портловчи моддалар ва қурол- яроқ топилгани айтилади.

Бортниковнинг айтишича, жорий йилнинг аввалидан бери бу мамлакат хавфсизлик кучлари  ҳозиргача 56 террорчи гуруҳларни аниқлаб уларнинг фаолиятини олдини олишган.

 

Ёрлиқ