Россияда президент сайловолди кампанияси бошланди
(last modified Mon, 18 Dec 2017 12:44:23 GMT )
декабр 18, 2017 17:44 Asia/Tashkent
  • Россияда президент сайловолди кампанияси бошланди
    Россияда президент сайловолди кампанияси бошланди

Президент сайловида иштирок этиш учун 23 номзод истак билдирган, овоз бериш 2018 йил 18 март куни бўлиб ўтади

Россияда президент сайловолди кампанияси бошланди, бу ҳақда Федерация Кенгаши тегишли қарор қабул қилди деб РИА Новости хабарига асосан Спутник сайти хабар берди.

Шундан келиб чиққан ҳолда президентликка номзодлар Марказий савлов қўмитасига керакли ҳужжатларни топширишлари мумкин. Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова сўзларига кўра, ҳозирги пайтда президент сайловида иштирок этиш учун 23 нафар номзод истак билдирган. Улар орасида амалдаги президент Владимир Путин ҳам бор. 18 март куни бўлиб ўтадиган президент сайлови ҳамда сайловолди кампаниясини ташкил этиш учун 14,8 миллиард рубл сарфлаш кўзда тутилган.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари сўзларига кўра, сайловни ташкил этишда жами 880 минг нафар турли даражадаги вакиллар иштирок этишга тайёр. "Сўнгги олти йил ичида президент сайловларини ўтказиш қонунчилиги имкон қадар соддалаштирилиб, бир қатор тўсиқлар йўқ қилинди. Кузатувчиларнинг имкониятлари янада кенгайтирилди. Бу ўз навбатида сайловнинг очиқлигини ва рақобатбардошлигини таъминлайди", — деб қўшимча қилди Россия Марказий сайлов комиссияси раиси.