Британия давлати Россияни киберҳужум уюштиришда айбламоқда
(last modified Tue, 19 Dec 2017 13:38:36 GMT )
декабр 19, 2017 18:38 Asia/Tashkent
  • Россия
    Россия

Лондон давлати Россия давлатини бу мамлакат ва Европанинг бошқа давлатларига зарба бериш ва уларни кучсизлантириш учун кибеҳужумлар уюштириш ва бу давлатларга қарши ташвиқотлар олиб боришда айблади.

Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра,  кеча Британия миллий хавфсизлиги маслаҳатчиси Марк Седвил Россия давлати биз учун кундан кунга ошиб бораётгган бир таҳдиддир,  Москва давлати Британия ва Европадаги бошқа мамлакатларни кучсизлантириш мақсадида киберҳужумлар уюштиришни кўзда тутган деб иддао қилди.

Седвил шунингдек ихтилофлар яратиш йўли орқали  Россия давлати  Британия ва Европанинг бошқа мамлакатларида демократияга зарба беришга уринмоқда деб айтди.

Британия давлатининг ушбу масъули шунингдек Россияни Франция ички ишларида аралашишда айблаб, Россия  ушбу сайловлар натижаларини ўзгартира олмади деб қўшимча қилди.

Россия давлати эса бир неча маротаба  Европа давлатининг бундай иддаоларини рад этиб келган.