Россияда юз берган портлашда жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор
(last modified Thu, 28 Dec 2017 15:32:13 GMT )
декабр 28, 2017 20:32 Asia/Tashkent
  • Россия
    Россия

28 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Перекресток" савдо магазинида портлаш содир бўлди. Жабрланганлар орасида 1957 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Аликулов бор.

Спутник сайтига кўра, ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. "Перекресток" магазинидаги портлашда жабрланганлар ётқизилган Александровск касалхонаси шифокорлари жабрланганлардан бири, Ўзбекистон фуқаросини операция қилишга тайёрланишмоқда, деди журналистларга касалхона бош врачи ўринбосари Александр Чикин.

"Қорин бўшлиғига жароҳатловчи унсур кирган, тез орада операция ўтказилади", — деди у.

Чикин компьютер томографияси текшируви натижаларига асосланиб бу унсур ташқи кўринишидан гайкага ўхшашлигини айтди.

"Барча беморлар тез вақтда даволаниб шифохонадан чиқади деб умид қиламан", деди Чикин деб ёзади РИА Новости.

 

Ёрлиқ