Петербургда cодир бўлган портлаш ташкилотчиси ва ижрочиси қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i27633-Петербургда_cодир_бўлган_портлаш_ташкилотчиси_ва_ижрочиси_қўлга_олинди
Россия Тергов қўмитаси терговчилари Петербургдаги савдо дўконида содир этилган портлашни уюштириш ва ижро этишда айбланаётган шахсни ҳибсга олинишини талаб қилади
(last modified 2018-08-22T13:23:31+00:00 )
декабр 31, 2017 10:15 Asia/Tashkent
  • Петербургда cодир бўлган портлаш ташкилотчиси ва ижрочиси қўлга олинди
    Петербургда cодир бўлган портлаш ташкилотчиси ва ижрочиси қўлга олинди

Россия Тергов қўмитаси терговчилари Петербургдаги савдо дўконида содир этилган портлашни уюштириш ва ижро этишда айбланаётган шахсни ҳибсга олинишини талаб қилади

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Санкт-Петербург "Перекресток" савдо дўконида портлашни ташкиллаштирган ва ижро этган шахсни қўлга олди, деб хабар қилди ушбу хизмат матбуот хизмати.

"ФХХ 2017 йилда 30 декабр куни ўтказилган тезкор қидирув чора-тадбирлар давомида Санкт-Петербургдаги "Перекресток" савдо дўконида қўлбола ясалган портлаш қурилмани тайёрлаган ва портлашни ижро этган шахс аниқланиб, у қўлга олинди", — дейилган хабарда.

Айбланаётган шахс Россия Тергов қўмитасига келгуси тергов ҳаракатларни амалга ошириш юбориш учун топширилган.

Ҳозирги вақтда терговчилар айбланаётган шахсни сўроқ қилишмоқда.

Терговчилар уни ҳибсга олиш бўйича қарор тайёрланмоқда, деб маълум қилди РИА Новости Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренкога таянган ҳолда.

Бир қатор ОАВ маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс руҳий хасталиклар диспансерида ҳисобда турган.

Эслатиб ўтамиз, 27 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Перекресток" савдо магазинида портлаш содир бўлди. Портлашда жами 13 киши жароҳатланган бўлиб, олти киши касалхонага ётқизилган.

Пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин бу содир этилган ҳолатни теракт деб атади.