Санкт-Петербургда портлашни ижро этган шахс қўлга олинди
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Санкт-Петербург "Перекресток" савдо дўконида портлашни ташкиллаштирган ва ижро этган шахсни қўлга олди, деб хабар қилди ушбу хизмат матбуот хизмати.
"ФХХ 2017 йилда 30 декабр куни ўтказилган тезкор қидирув чора-тадбирлар давомида Санкт-Петербургдаги "Перекресток" савдо дўконида қўлбола ясалган портлаш қурилмани тайёрлаган ва портлашни ижро этган шахс аниқланиб, у қўлга олинди", — дейилган хабарда.
Айбланаётган шахс Россия Тергов қўмитасига келгуси тергов ҳаракатларни амалга ошириш юбориш учун топширилган.
Ҳозирги вақтда терговчилар айбланаётган шахсни сўроқ қилишмоқда.
Терговчилар уни ҳибсга олиш бўйича қарор тайёрланмоқда, деб маълум қилди РИА Новости Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренкога таянган ҳолда.