Покистон мудофаа вазири АҚШни кескин танқид қилди
(last modified Wed, 03 Jan 2018 14:07:25 GMT )
Январ 03, 2018 19:07 Asia/Tashkent
  • Покистон мудофаа вазири АҚШни кескин танқид қилди
    Покистон мудофаа вазири АҚШни кескин танқид қилди

Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги ҳамкорликлар ўз ниҳоясига етди ва Америка ҳанузгача Исломободдан 10 миллиард доллар қарздор бўлиб қолмоқда

Покистон мудофаа вазирининг таъкидлашича, Америка молиявий кўмакларни тўхтатиш билан Покистонга ўз ҳукмини ўтказа олмайди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Покистон мудофаа вазири Хуррам Дастгирхон бугун чоршанба кунги чиқишида, Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги ҳамкорликлар ўз ниҳоясига етди ва Америка ҳанузгача Исломободдан 10 миллиард доллар қарздор бўлиб қолмоқда деб айтди.  

Шунингдек, у Американинг Покистон шимолий ғарбида террорчилик гуруҳларига қарши кураш баҳонаси билан амалиёт ўтказмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Покистон мудофаа вазирига кўра, агар Америка Покистонда террорчиларнинг махфий базалари ҳақида маълумотга эга бўлса, ушбу маълумотларни Исломобод давлатига тақдим этса, мамлакат ҳарбийлари ўзлари ушбу террорчиларга қарши кураш олиб боради. 

АҚШ президенти ўтган ҳафтада Американинг Покистон давлатига берилиши кўзда тутилган молиявий ёрдамларини тўхтатиши ҳақида хабар берган эди. Бунга сабаб қилиб Покистон террорчиларнинг марказига айланди деб маълум қилган. 

Америка ва Покистон ўртасидаги алоқалар 2017 йилнинг март ойидан кейин Доналд Трампнинг Покистонга қарши билдирган айбловларидан кейин кескин тус олди.