Лавров: Украинада рўй берган давлат тўнтаруви Европа учун шармандаликдир
Россия ТИВ раҳбари Украинада юз берган 2014 чи йилдаги давлат тўнтарувини Европа Иттифоқи учун шармандалик эканлигини таъкидлади.
"Комерсант" интернет сайтининг ёзишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўз сўзларида Ғарб давлатларининг Халқаро қонун- қоидаларга зид амал қилгани ҳамда бу қонунларга хиёнат қилгани Украина тарихининг бир қисмидир, чунки Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари имзолаган келишувга риоя этмай, уни бузишди деб қўшимча қилди.
Лавровнинг сўзлари Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичга қарши ғарпараст гуруҳларнинг давлат тўнтарувидан бир кун олдин 2014 чи йилнинг 21 февралида у ва Киев давлати мухолифат раҳбарлари ўртасида имзоланган мактубга ишора қилмоқда. Бу келишувга Германия, Франция ва Польша мамлакатлари ТИВ раҳбарлари ҳам имзолашганди.
Россия ТИВ раҳбари шунингдек Украинада юз берган давлат тўнтарувидан сўнг, Европа Иттифоқи Украина учун бошқа ҳеч бир ишни бажара олмайдигани ва ўз ваъдасига амал қилмасликликдан бошқа чораси қолмагани борасида Россияни ишонтиришга уринди деб айтди.
Лавров сўзлаган нутқида Украинада рўй берган давлат тўнтарувини Европа учун шармандалик бўлганига тўхталиб, Украина бўҳронига ечим топиш учун Минск келишувини ижро этилишини сўради.