Россияда террор ҳужуми олди олинди
Бугун Россия федерал хавфсизлик ташкилоти 18 январь кунида ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловларида Нижний Новгород минтақасида терактни амалга оширмоқчи бўлган ИШИД аъзоларидан бирини йўқ қилинганлигини эълон қилди.
Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия федерал хавфсизлик хизмати тарқатган баёнотида қўлга олиш пайтида федерал кучларига қаршилик кўрсатган бу террорчи махсус кучлар ўқидан ҳалок бўлганини маълум қилди.
Мазкур баёномтда келтирилишича, амалиёт жараёнида кучли бир ясама бомба, бомба ясаш учун махсус моддалар ҳамда бир нечта қуроллар кашф этилиб мусодара қилинган.
Россия Бош прокуратураси ўтган йил чиида бу мамлакатда терактларни 16 фойизга камайгани аммо жиноятчиларни 34 фоийзга ошганини эълон қилди.