Сурияда ҳалок бўлган россиялик учувчига миллий қаҳрамон унвони берилди
-
Роман Филипов
Москва давлати куни кеча Сурия шимолида учоғи уриб туширилганида қурбон бўлган россиялик учувчига миллий қаҳрамон юксак унвони берди.
Россия телевиденияси иккинчи каналига кўра, бу мамлакат Мудофаа вазирлиги таклифи ва президентинининг тасдиғи билан, Қрим ярим оролини Россияга қўшилганидан кейин Россия армиясига қўшилган украиналик учувчи Роман Филипов Россияда миллий қаҳрамон юксак унвонига сазовор бўлди.
У Суриядаги террорчи гуруҳларга қарши курашда Россиянинг энг маҳоратли пилотларидан бири эди.
Жабҳаттуннусра террорчи гуруҳи томонидан интернетда жойлаштирилган видеотасвир асосида ҳатто террорчи гуруҳлар Филиповни қўлга олиб уни қўршаб олганида у қўлидаги гранатани портлатиб юборади ва бир нечта террорчи билан ўзи ҳам ҳалок бўлади.
Бугунгача 43 нафар россиялик ҳарбийлар Сурияда ҳалок бўлган.