Афғонистон президенти толибон гуруҳи билан тинчлик музокараларига тайёр эканлигини маълум қилди
(last modified Wed, 28 Feb 2018 12:31:02 GMT )
феврал 28, 2018 17:31 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти толибон гуруҳи билан тинчлик музокараларига тайёр эканлигини маълум қилди
    Афғонистон президенти толибон гуруҳи билан тинчлик музокараларига тайёр эканлигини маълум қилди

Ашраф Ғани Толибон гуруҳи билан тинчлик музокараларига тайёр эканлигини маълум қилди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толибон гуруҳи билан олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан музокара ўтказишга Афғонистон давлатининг  тайёр эканлигини маълум қилди. 

Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон» гуруҳи билан тинчлик музокаралари тарафдори, шунингдек, уни сиёсий гуруҳ сифатида тан олишга тайёр. Мамлакат президенти Ашраф Ғани 28 февраль куни Кобулда «Кобул жараёни» иккинчи халқаро конференциясининг очилишида мазкур баёнот билан чиқиш қилди.

«Биз тинчлик жараёнини бошлашимиз ва толибон гуруҳи билан ўт очишни тўхтатишимиз лозим. Ҳеч қандай шартсиз тинчлик музокараларини таклиф этамиз», — дейди у. Давлат раҳбари, шунингдек, афғон ҳукумати «Толибон» гуруҳини сиёсий гуруҳ сифатида тан олиш ва Кобулда ҳаракатнинг расмий ваколатхонасини очишга тайёр эканлигини билдирган.

Бундан ташқари, Ашраф Ғани Афғонистон ҳукумати Толибон гуруҳи аъзоларига паспорт ва визалар беришини таъкидлади.