март 17, 2018 17:22 Asia/Tashkent

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия элчихонасининг 23 нафар дипломатик ходимидан Россия ҳудудини бир ҳафта муддат ичида тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда РФ ТИВ сайтида хабар берилди. 

«Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси 23 нафар дипломатик ходими бир ҳафта муддат ичида мамлакатдан чиқиб кетиши лозим», - дейилади ташқи сиёсат идораси хабарида.

ТИВдан таъкидлашларича, бундай чоралар «Британия томонининг провокацион ҳаракатлари ҳамда Буюк Британиянинг Солсбери шаҳрида 4 март куни ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши туфайли Россия Федерациясига қўйилган асоссиз айбловлар туфайли» қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Скрипални заҳарлаш учун қўлланган модда унинг қизи чамадонида бўлгани ҳақида хабар берганди. 

Ёрлиқ