Кемероводаги мудҳиш ёнғин (ВИДЕО)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i31426
Якшанба куни Кемерово шаҳридаги 4 қаватли "Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғин майдони 500 метрни ташкил қилди.
(last modified 2018-08-22T17:54:33+00:00 )
март 26, 2018 14:40 Asia/Tashkent

Якшанба куни Кемерово шаҳридаги 4 қаватли "Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғин майдони 500 метрни ташкил қилди.

Кемерово шаҳридаги савдо марказида ёнғин қурбонлари сони 64 нафарга етди.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, Россия Тергов қўмитаси марказий аппаратига юборилди. Воқеа жойига Москвадан тергов гуруҳи юборилди.

Бундан аввал, ушбу мудҳиш фожиада 3 нафар бола ҳалок бўлганлиги ҳақида ахборот берилганди.