Россия федерацияси Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги бу мамлакатнинг Кемерево минтақцасида юз берган ёнғин оқибатида қурбон бўлган шахслар сони 64 нафарга етганини эълон қилди.
"Ассошейтед пресс" ҳам Россиянинг Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги маълумотига таяниб, Кемерово шаҳри марказидаги «Зимняя вишня» кўнгилочар дам олиш марказида йирик ёнғин содир бўлиши оқибатида 64 киши қурбон бўлган деб эълон қилди.
Мазкур хабарга асосан, 1200 квадрат метр масоҳатдаги ушбу марказнинг 4- чи этажи қулагани ва кўп инсонлар вайроналар остида қолганининг эҳтимоли бор.
Ҳодиса сабаблари аниқ эмас ва Россиянинг Фавқулодда ҳолатлар идоралари бу мудҳиш ҳодиса сабабларини ўрганишмоқда.
Эрон ислом жумҳурияти ТИВ наттоғи Баҳром Қосимй ҳам Россиянинг Кемерево шаҳрида рўй берган ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан Россия давлати , халқи ва қурбон бўлган шахсларнинг аҳл -оиларига чуқур тасаллият изҳор этди.
Кемерово шаҳрида юз берган ёнғин муносабати билан Шавкат Мирзиёев ҳам Россия президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди.
Россиянинг Кемерово шаҳрида ёнғинда 50дан ортиқ киши қурбон бўлиши муносабати билан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия халқига ҳамдардлик билдирди
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кемерово шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди”, — дейилган расмий хабарда.