Россия янги қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди
март 30, 2018 19:16 Asia/Tashkent
Россия Мудофаа вазирлиги «Сармат» ракетаси синовдан ўтказилгани ҳақида хабар тарқатди.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам «Сармат» қитъалараро оғир баллистик ракетасининг синовдан ўтказилиши видеосини тақдим этди.
23 сониялик ролик кадрларида ракетанинг Плесецк космодромидан учирилиши акс этган.
Бу «Сармат»нинг иккинчи марта синовдан ўтказилишидир. Илк синовлар ўтган йилнинг декабрида ўтказилган эди.
Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг март ойи аввалида бу мамлакат парламентида сўзлаган йиллик нутқида бу мамлакат мудофаа потенсиалини янада оширишни ваъда қилганди.