Хитойнинг фазо кемаси тинч океанида қулади
Хитой ҳаво-космос ташкилотининг хабарига кўра, Хитойнинг Тянгонг номли космик станцияси бугун эрталиб Бразилия яқинида Тинч океанида қулаб тушди.
Хитойнинг фазо кемаси тинч океанида қулади. Синхува ахборот агентлигининг маълум қилишича, Хитой ҳаво-космос ташкилотининг хабарига кўра, Хитойнинг Тянгонг номли космик станцияси бугун эрталиб Бразилия яқинида Тинч океанида қулаб тушди.
Пекин Ҳаво-космос маркази тарқатган хабарга биноан, Хитой космос станцияси ерга қулашидан олдин ҳавода куйиб бўлган. Хитой ҳаво-космос ташкилоти ўтган куни одамларнинг ушбу фазо кемасининг қулашидан хавотирга тушмасликларини сўраган эди.
Негаки, космик станциянинг ерга етиб келмасдан туриб ҳавода ёниб кетиши маълум эди. Хитойда космос саноати ўтган йиллар давомида анча ривожланди.