Россия президенти Рус жосусининг заҳарланишини инкор этди
Россия томони Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдан ўтган ҳафта юборилган, Британиянинг Солсберисида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши билан боғлиқ саволларга жавоб олди.
Россия президенти Владимир Путин Анқарада мухбирлар билан ўтказган суҳбатида Британияда Россиянинг собиқ жосусининг заҳарланишига доир саволга жавобан шундай айтдики, ушбу заҳарли моддани дунёдаги 20 та мамлакатда ҳам тайёрласа бўлади. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар бермоқда.
«Кеча кечқурун Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот техник котибияти уларни доимий ваколатхонага берди, ўрганмоқдамиз», - дейилади баёнотда. Таъкидланишича, гап 13та савол ҳақида бормоқда, Улар орасида, хусусан, «Лондон Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотининг техник котибиятидан ҳодиса туфайли қандай ёрдам сўрагани» ҳам бор.
Британиянинг Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилоти қошидаги делегацияси Россиянинг Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши билан боғлиқ ҳодисани биргаликда суриштирувдан ўтказиш бўйича таклифини рад этди. Бу ҳақда идора твиттердаги ўз саҳифасида хабар берган. «Россиянинг Солсберида юз берган ҳодисани Британия-Россия қўшма суриштирувидан ўтказиш бўйича таклифи ғалати. Бу чалғитувчи тактика ва қўшимча ёлғон маълумот тарқатиш бўлиб, у Россия ҳукумати жавоб бериши керак бўлган саволлардан қочишга йўналтирилган», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаль ишида россиялик шубҳали шахс пайдо бўлгани хабар берилган эди.