Афғонистонда "Ислом давлати" қўмондони ўлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i31938-Афғонистонда_Ислом_давлати_қўмондони_ўлдирилди
Афғонистон расмийлари Жўзжон вилоятида хавфсизлик кучлари томонидан «Ислом давлати» экстремистик гуруҳининг маҳаллий қўмондони ўлдирилганини билдирди.
(last modified 2018-08-22T13:24:42+00:00 )
апрел 08, 2018 08:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда

Афғонистон расмийлари Жўзжон вилоятида хавфсизлик кучлари томонидан «Ислом давлати» экстремистик гуруҳининг маҳаллий қўмондони ўлдирилганини билдирди.

Полиция маълумотларига кўра, Қори Ҳикмат исмли қўмондон 5 апрель куни ўлдирилган.

7 апрель куни вилоят полицияси етакчиси Фақир Муҳаммар Жўзжоний  Ҳикмат билан бир қаторда унинг тан соқчиси ва яна икки жангари ҳам йўқ қилинганини айтди.

Афғонистоннинг бир неча туманида «Ислом давлати» жангарилари бор. Уларнинг аксари Покистон билан чегарадош ҳамда толиблар бошқарувидаги ҳудудлардадир.

Экстремист гуруҳ ҳозирги кунда бирорта ҳам туманни тўлиқ бошқармайди. Гуруҳ ҳам толибларга, ҳам ҳукумат кучларига қарши курашиб келади.