Россияда ИШИД террорчи гуруҳининг 12 аъзоси йўқ қилинди
(last modified Fri, 27 Apr 2018 12:16:24 GMT )
апрел 27, 2018 17:16 Asia/Tashkent
  • Россия
    Россия

Россия Хавфсизлик ташкилоти матбуот хизмати бу мамлакатнинг турли минтақаларида ИШИД террорчи- такфирий гуруҳининг 12 аъзосини нобуд этилгани ҳақида хабар қилди.

РИА Новости ахборот агентлигининг хабар беришича, кеча Россия Хавфсизлик ташкилоти умумий алоқалар маркази чиқарган баёнотида  рус хавфсизлик кучлари апрель ойининг 21 -24 кунлари турли минтақаларда ИШИД такфирий гуруҳининг 12 нафар аъзолари ва уларнинг 14  тарафдорларини йўқ қилдилар деб  эълон қилди.

Мазкур баёнотда келтирилишича,  ўлдирилган террорчилар Россия давлат ташкилотлари, хавфсислик ва давлат ходимларига қарши ҳужум уюштиришни мақсад қилган эдилар.

Ёрлиқ