Жанубий ва Шимолий Корея ядровий қуролсизлантириш борасида келишувга эришди
(last modified Fri, 27 Apr 2018 13:13:30 GMT )
апрел 27, 2018 18:13 Asia/Tashkent
  • Жанубий ва Шимолий Корея
    Жанубий ва Шимолий Корея

Жанубий ва Шимолий Корея республикалари раҳбарлари Корея яриморолининг бутунлай ядровий қуролсизлантириши борасида келиша олдилар

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Жанубий Корея презиенти  Мун Чжэ Ин ва  Шимолий Корея раҳбари  Ким Чен Ин  Панмунжан чегара қишлоғида ўтказган саммитида  Корея яриморолини ядровий қуролсизлантириши борасида келишув имзоладилар.

Шимолий ва Жанубий  Корея раҳбарлари келишувида  шунингдек " урушдан воз кечиш" ва "тинчлик битимини имзолаш" ҳамда  бир бирига қарши душманона сиёсатларни тўхтатиш зарурлиги таъкидланан.

Ушбу тарихий саммит сўнгида чиқарилган баёнотда келтирилишича  Жанубий ва Шимоилй Корея раҳбарлари  жорий йилнинг охиригача икки Корея ўртасидаги уруш якунланганилини эълон этиб,  икки мамлакат ўртасида доимий тинчлик ва сулҳни мустаҳкамланишини маълум этадилар.

 1953 чи йилдан бери Жанубий ва Шимолий Корея  бир- бирга зид ва душманона сиёсатлар олиб боришади. Ҳалигача  икки мамлакат ўртасида тинчлик шартномаси имзолангани йўқ.

Ким Чен Ин 1953 йилдан бери Жанубий Кореяга ташриф буюрган биринчи Шимолий Корея раҳбарига айланди