Озарбойжон республикаси Арманистонга қарши ҳужум бошлаш билан таҳдид қилди
(last modified Sun, 13 May 2018 12:18:58 GMT )
май 13, 2018 17:18 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси
    Озарбойжон республикаси

Озарбойжон мудофаа вазири бу мамлакат армиясини Арманистонга қарши кенг қамровли ҳарбий амалиётлар бошлаш учун тайёр эканлигини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг кечанги хабарига кўра,  Озарбойжон республикаси мудофаа вазири генерал Зокир Ҳасанов  Арманистоннинг янги бош вазири Никол Пашинянинг Қорабоғ  кескинликларпи ва муаммолари борасидаги сўнгги изҳоротига кўрсатган аксиламалида бу изҳорот масъулиятсизликнинг нишонасидир деб айтди.

Озарбойжон републикаси мудофаа вазири шунингдек,  Арманистоннинг сиёсий ва ҳарбий  раҳбарларини огоҳлантириши билан Ереван давлатининг бундай ҳатти- ҳаракатини қабул қилиб бўлмайди деб таъкидлади.

Генерал Ҳасанов шунингдек  Озарбойжон республикаси армиясини кенг қамровли ҳарбий амалиётларни бошлаш учун бутунлай тайёр эканлигини қўшимча қилди.

Айтиш керакки ўтган сешанба куни  Арманистоннинг янги тайинланган бош вазири Никол Пашиниян  бу мамлакат парламентида сўзлаган нутқида,  Қорабоғ минтақаси муаммоларини ҳал этиш учун Баку давлати масъуллари билан музокара ўтказишга тайёр  эканлигини эълон этар экан, дедики,  Қорабоғ минтақаси намояндалари  ҳам ушбу музокараларда қатнашиши зарур.

Олдинроқ ҳам бу масала таклиф этилганди аммо Баку давлати ҳардоим Қорабоғ минтақаси намояндаларини бундай музокараларда қатнашишга қаршийлик кўрсатиб келмоқда.

 

Ёрлиқ