Путин ва Макрон Баржом дастурини сақлаб қолишини таъкидлашди
(last modified Fri, 25 May 2018 13:27:15 GMT )
май 25, 2018 18:27 Asia/Tashkent
  • Путин ва Макрон
    Путин ва Макрон

Россия ва Франция президентлари Баржом ядровий дастурини ижро этиш ва сақлаб қолишини таъкидладилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  кеча Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий йиғилиши доирасида Франция президенти Эмануэль Макрон билан ўтказган муштарак матбуот конференцияда, Баржом дастурини сақлаб қолишини таъкидлаб, ядровий келишувни ижро этиш ва ҳимоя қилиш учун Эрон билан ядровий келишув борасидаги Франция ва Европа давлатлари позицияларини олқишлади.

Путин шунингдек Баржом дастурини бекор қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигига тўхталиб,  ушбу муҳим Халқаро келишувни бекор этилиши оғир оқибатларга боис бўлиши мумкин деб қўшимча қилди.

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам бу учрашувда  АҚШ санкциялари эҳтимолини мавжуд бўлиши билан бир пайтда Европа давлатлари Эрон билан ҳамкорликларни давом эттиришни истайдилар ва Баржом дастурини ижро этиш борасида Теҳронга лозим кафолатлар беришлари керак деб айтди.

Макрон ўз сўзарида  Европа давлатларини сўнгги кунларда  Баржом  келишувига риоя қилишларини эълон этганлигини таъкидлаб, Баржомдаги барча масалалар мамлакатлар томонидан ижро этилади деб баён этди.