Афғонистон давлати БАА нинг ўз ҳарбийларини Афғонистонга сафарбар этиш бўйича таклифини қабул қилди
(last modified Wed, 06 Jun 2018 14:21:13 GMT )
июн 06, 2018 19:21 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати БАА нинг ўз ҳарбийларини Афғонистонга сафарбар этиш бўйича таклифини қабул қилди
    Афғонистон давлати БАА нинг ўз ҳарбийларини Афғонистонга сафарбар этиш бўйича таклифини қабул қилди

Бирлашган араб амирлиги ҳарбий кучларининг Афғонистонда АҚШ қўмондонлиги остида бўлган НАТО ташкилотининг назоратида фаолият олиб боришига Афғонистон давлати розилик билдирди 

Афғонистон давлати Бирлашган араб амирлиги ҳарбий кучларининг Афғонистонда АҚШ қўмондонлиги остида бўлган НАТО ташкилотининг назоратида фаолият олиб боришига розилик билдирди. 

Ирна агентлигининг маълум қилишича, Афғонистон давлати бугун чоршанба куни Бирлашган араб амирлигининг Афғонистонга махсус кучларини жўнатиши учун таклифини Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилгани ва ушбу таклифга розилик билдирилганини эълон қилди. 

Афғонистон президенти матбуот идораси Бирлашган араб амирлигининг Афғонистонга жўнатиладиган ҳарбий кучларнинг сони ва уларнинг Афғонистонда бўлиш муддатларига ишора қилмаган. 

Айни пайтда, 19 мингдан кўпроқ хорижлик ҳарбийлар НАТО ташкилоти форматида Афғонистонда иштирок этишмоқда. Уларнинг 16 мингдан кўпроғини америкалик ҳарбийлар ташкил этади. 

Ёрлиқ