Афғонистон президенти Толибон билан жангда сиёсий ҳал этиш йўлини таъкидлади
(last modified Mon, 11 Jun 2018 13:41:48 GMT )
июн 11, 2018 18:41 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти Толибон билан жангда сиёсий ҳал этиш йўлини таъкидлади
    Афғонистон президенти Толибон билан жангда сиёсий ҳал этиш йўлини таъкидлади

Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг таъкидлашича, ушбу мамлакат Толибон билан жангда сиёсий ҳал этиш йўлини танлайди ва ушбу масалада қатъият билан ёндашади.

Ава агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар етакчиларининг саммитидаги нутқида Толибон томонидан ўқ отишни тўхтатилиши ҳақидаги эълонига ишора қилиб шундай айтдики, Кобул давлати Афғонистонда урушни тугатиш учун ва барқарорлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида саъй-ҳаракат қилади. 

Толибон шанба куни Афғонистон президентининг оташкесм ўрнатилиши ҳақидаги баёнотига жавобан Рамазон ҳайити муносабати билан ушбу кунларда уч кунлик ўқ отишни тўхтатилишини эълон қилган эди. 

Толибон томонидан ўқ отишни тўхтатиш ҳақидаги эълони тинчлик ва сулҳ ўрнатилиши йўлида муҳим қадам ҳисобланади.  

ШҲТ — 2001 йилнинг 15 июнида Хитойнинг Шангҳай шаҳрида асос солинган, доимий асосда фаолият юритувчи ҳукуматлараро халқаро ташкилот ҳисобланади.

Айни пайтда Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ҳиндситон ШҲТга аъзо мамлакатлар саналади. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлатлар статусига эг

Ёрлиқ