Лавров: Ғарб санкцияларига қарши худди ўзларидек чора кўрилади
-
Лавров: Ғарб санкцияларига қарши худди ўзларидек чора кўрилади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума кунги чиқишида шундай айтдики, Россияга қарши жорий этилаётган санкциялардан, ушбу мамлакат иқтисодининг мустаҳкамланишидан баҳраманд бўлади. Ўтган йиллар давомида шу нарса маълум бўлдики, ғарбликларга ишониб бўлмайди.
Россия ташқи ишлар вазири Ғарбнинг Москвага қарши санкцияларининг давом этишига муносабат билдириб шундай айтдики, Россия санкция жорий қилувчи мамлакатларга қарши худди ўзларидек чора кўради.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума кунги чиқишида шундай айтдики, Россияга қарши жорий этилаётган санкциялардан, ушбу мамлакат иқтисодининг мустаҳкамланишидан баҳраманд бўлади. Ўтган йиллар давомида шу нарса маълум бўлдики, ғарбликларга ишониб бўлмайди.
Европа Иттифоқи аъзо мамлакатларининг етакчилари Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтиришга қарор қилди.
Таъкидланишича, Европа Иттифоқи етакчилари Россияга қарши санкцияларни олти ойга узайтиришга қарор қилган.
Аввалроқ Польша бош вазири Матеуш Моравецки Россияга нисбатан санкцияларни узайтиришни қатъий талаб қилаётгани хабар қилинган. У Брюсселдаги саммит чоғида Варшаванинг позицияси бу масалада «жуда қатъий» эканлигини маълум қилган.