Могерини матбуот котиби Европа Иттифоқининг Баржомни қӯллаб-қувватлашини яна бир маротаба таъкидлади
(last modified Tue, 03 Jul 2018 11:23:09 GMT )
июл 03, 2018 16:23 Asia/Tashkent
  • Могерини матбуот котиби  Европа Иттифоқининг Баржомни қӯллаб-қувватлашини яна бир маротаба таъкидлади

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсатининг наттоғи Брюссел Ядровий келишувни бажаришга содиқ қолажагини яна бир маротаба таъкидлади.

Кувейт ахборот агентлигининг хабарига кӯра Европа Иттифоқи Ташқи сиёсатининг масъули Федерико Могеринининг  матбуот котиби Майя Кочьянчик матбуот конференсиясида деди: Евроиттифоқ Эрон Ядровий келишувини тӯлиқ бажаришга содиқ қолажак, зеро Баржом келишуви Европа ва халқаро ҳамжамиятнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилгандир.

Майя Кочьянчик илова қилди: Европа Иттифоқи ва унинг халқаро ҳамкорлари Баржомни ҳимоя қилиш ва унинг муваффақиятларидан фойдаланишда давом этиш учун жуда кӯп меҳнат сарфлашган. 

Ёрлиқ