Сочи шаҳрида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди
Россиянинг Сочи шаҳрида ҳаракатланаётган автомобил пиёдаларни босиб ўтди. Натижада эса, бир нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Ушбу ҳодиса, футбол бўйича жаҳон чмпионати ўтказилаётган Сочи шаҳрида юз берди.
Спутник агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россиянинг маҳаллий полициясининг маълум қилишича, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 14 ларда содир этилган ушбу ҳодисанинг сабаби автомашина ҳайдовчисининг ухлаб қолганлиги эҳтимол бўлмоқда.
Ушбу ҳодиса натижасида 63 ёшли киши ҳалок бўлган. Полиция ушбу ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишларини бошлади.
Бундан олдин ҳам жорий йилнинг 16 июн кунида Москва шаҳрида шунга ўхшаш йўл транспорт ҳодисаси содир этилган эди. Бунда эса такси ҳайдовчиси автомашинанинг бошқарувини қўлдан чиқарган.
Оқибатда эса, Мексика футбол жамоасининг ишқибозлари тўпланган одамларга келиб урилган. Ушбу ҳодиса натижасида камида 8 киши оғир тан жароҳати олган эди.