Абубакр Бағдодийнинг ӯғли ӯлдирилди
июл 06, 2018 11:12 Asia/Tashkent
ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодийнинг ўғли йўқ қилинган
Ҳудайфа ал-Бадри гуруҳнинг 30 нафар дала қўмондонлари билан бирга ҳалок бўлган.
Жорий йил 2 июль куни Суриянинг Хомс провинциясида олиб борилган ҳарбий амалиётлар натижасида ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодийнинг ўғли йўқ қилинган. Маълумотларга кўра, Россия Космик ҳаво кучлари амалга оширган амалиёт натижасида ИШИД етакчисининг ўғли Ҳудайфа ал-Бадри гуруҳнинг 30 нафар дала қўмондонлари билан бирга ҳалок бўлган.
Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотни ҳозирча изоҳламаган.