Трамп Путинни Вашингтонга таклиф қилди
(last modified Fri, 20 Jul 2018 12:20:23 GMT )
июл 20, 2018 17:20 Asia/Tashkent
  • Трамп Путинни Вашингтонга таклиф қилди
    Трамп Путинни Вашингтонга таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путинга кузда Вашингтонга ташриф буюришни таклиф қилди, деб хабар қилди АҚШ президенти матбуот котиби Сара Сандерс. Бу ҳақда Ирна агентлиги хабар берди.

«Президент Хельсинкидаги учрашувда икки мамлакат хавфсизлик кенгашлари ходимлари даражасида мулоқотни давом эттиришга рози бўлди. Президент Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жон Болтондан президент Путинни кузда Вашингтонга ташриф буюришга таклиф этишни сўради. Бу масала муҳокама қилинмоқда», — деб ёзди Сандерс Twitter’даги саҳифасида.

Трамп иккинчи учрашувда терроризмга қарши кураш, ядро қуролини тарқатмаслик, киберҳужумлар, иқтисодий ҳамкорлик, Украина, Яқин Шарқдаги вазият, Шимолий Корея ва бошқа мавзуларни муҳокама қилиш ниятида.

Путин ва Трампнинг тўлиқ шаклдаги илк учрашуви 16 июль куни Хельсинкида бўлиб ўтди. Музокаралар деярли тўрт соат давом этди. Америка президентининг қайд этишича, учрашув якунларига кўра яхши хулосага келинди.

Лекин, Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг ўзаро учрашуви АҚШда ўта кескин реакция берди.

Аввалроқ, Оқ уй аппарати раҳбари АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ҳамда Владимир Путин саммити якунлари бўйича ташкил этилган қўшма матбуот анжуманида республикачиларни Қўшма Штатлар етакчисини очиқ танқид қилишга чақирган эди.