Россия Американи коинотда ҳарбий тўқнашув бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sat, 28 Jul 2018 13:19:09 GMT )
июл 28, 2018 18:19 Asia/Tashkent
  • Россия Американи коинотда ҳарбий тўқнашув бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
    Россия Американи коинотда ҳарбий тўқнашув бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Россия ташқи ишлар вазирлиги Россия ва АҚШнинг коинотда ҳарбий тўқнашуви ҳақида огоҳлантирди ва ушбу тўқнашув ядровий қурол пойгаси сингари хатарли эканлигини қайд этди. 

Спутник агентлигининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазирлиги жума кунги баёнотида Москва ва Вашингтон ўртасида коинотда ҳарбий тўқнашув юз бериши ҳақида огоҳлантирди ва Америка давлатидан дунёни хавф-хатарга соладиган кескин ҳаракатлардан тийилишни сўради. 

Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида келишича, АҚШ ўтмишдаги хатоларини такрорламаслиги керак.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг огоҳлантиришича, коинотда ҳарбий тўқнашувлар Вашингтон томонидан 20 аср ўрталарида бошлаган ядровий қуролланиш пойгаси даражасида таҳликали ва хатарли бўлиши мумкин. 

Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп 18 июн кунги чиқишида шундай маълум қилдики, Мудова вазирлиги бўлмиш Пентагонга коинот кучларини АҚШ армиясининг олтинчи қисми сифатида ташкил этилиши ҳақида топшириқ берган. 

Ёрлиқ