Афғонистон армиясининг Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳужумлари икки карра ошди
(last modified Sat, 28 Jul 2018 13:46:09 GMT )
июл 28, 2018 18:46 Asia/Tashkent
  • Афғонистон армиясининг Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳужумлари икки карра ошди
    Афғонистон армиясининг Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳужумлари икки карра ошди

Афғонистон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Афғонистон армиясининг мамлакатнинг турли минтақаларида Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарата ҳужумларининг икки баробар ошгани ҳақида хабар берди. 

Эрон теларадио компаниясининг ташқи хизматидаги Пашту радиосининг хабар қилишича, Муҳаммад Родманиш бугун шанба куни шундай айтдики,

бу йил ёз ойларидан буён Афғонистон армияси мамлакатнинг турли вилоятларида жумладан Нангарҳор, Кўнар, Пактиё ва Ғазний вилоятларида Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳларининг позицияларига қарата қақшатқич зарбалар берди. Натижада эса, ушбу иккала гуруҳнинг юзлаб аъзолари ҳалок бўлди. 

Унинг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганлар орасида Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳларининг ўнлаб қўмондонлари ҳам бор бўлган. 

Анчадан бери, Афғонистон армияси ва Толибон ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу мамлакатда бир бирига қарши ҳужумларини янада кучайтиришди ва шиддатли тус олди.    

Ёрлиқ