Россия президенти мамлакат ҳарбий денгиз флотининг халқаро сувлардаги таъсири таъкидлаб ўтди
Россия ҳарбий денгиз кучларининг кунига бағишланган асосий парад Санкт-Петербургдаги тарихий қисмида ва Кронштадстк рейдида бўлиб ўтди
Россия президенти мамлакат ҳарбий денгиз флотини халқаро сувларда стратегик мувозанат омили деб атади.
Кремлнинг интернет сайти тарқатган хабарга кўра, Владимир Путин якшанба куни Санкпетербургда Россия денгиз флотини кўздан кечириш учун ташриф буюрганида шундай айтдики, Россия ҳарбий кемалари халқаро терроризмга қарши курашда муҳим ҳиссага эгадир ва Россия манфаатларини халқаро сувларда таъминлайди.
Путиннинг қўшимча қилишича 300 йилдан бери, Россия ҳарбий денгиз флоти ушбу мамлакат ерларини ва позициясини ҳамда мавқеини денгиз қудрати сифатида мустаҳкамлаб келмоқда ва русларнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиб келади.
Россия ҳарбий денгиз кучларининг кунига бағишланган асосий парад Санкт-Петербургдаги тарихий қисмида ва Кронштадстк рейдида бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда 40 тадан ортиқ ҳарбий кемалар ва турли катерлар, 38 та денгиз авиациясининг самолётлари ҳамда 4 мингга яқин ҳарбий хизматчилар қатнашди.