Кобулда 3 нафар чет эл фуқаролари ўлдириб кетилди
август 02, 2018 16:36 Asia/Tashkent
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида 3 нафра хорижий фуқаролар ўлдирилди.
ОВО ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун пешин пайтида Кобул шаҳридаги 9 чи маҳалласида ўғирлаб кетилган Ҳиндистон, Малайзия ва Македония фуқароларининг жасадлари бу шаҳарнинг Моссаҳи минтақасида топилди .
Кобул полицияси ҳам ушбу 3 нафар хорижликларни ўлдирилганлигини тасдиқлаган бўлсада аммо бу ҳодиса тафсилотларини эълон қилмаган.
Ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ ва ё шахс бу жиноят учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.