август 13, 2018 19:37 Asia/Tashkent
  • Покистон FATF нинг рўйхатидан чиқиш учун саъй-ҳаракат қилмоқда
    Покистон FATF нинг рўйхатидан чиқиш учун саъй-ҳаракат қилмоқда

Покистоннинг барча штатларидаги полиция террорчиларга қарши курашиш учун олиб борилаётган ҳужумлар ҳақидаги ҳисоботларини тайёлаб қўйишган. Яқин кунлар ичида ушбу ҳисоботларни FATF гуруҳига тақдим этишади. 

Покистон FATF деб номланган молиявий чоралаш қўллаш бўйича махсус гуруҳнинг эътиборини жалб этиш мақсадида ўзининг террорчиларга қарши ҳужумлари ҳақида ҳисоботни тайёрлаб қўйди. Бундан кўзланган мақсад эса, кулранг рўйхатдан чиқиб кетишдир. 

Тасним ахборот агентлигининг маълум қилишича, FATF гуруҳининг кулранг рўйхатида Покистоннинг номи ҳам қайд этилганидан кейин, Исломободга қарата нигоҳлар янада шиддатли тус олди. Шундан келиб чиқиб, Исломобод давлати Поскистон номини ушбу рўйхатдан чиқариш учун жиддий ҳаракатларга бел боғлади. 

Ҳисоботга кўра, Покистоннинг барча штатларидаги полиция террорчиларга қарши курашиш учун олиб борилаётган ҳужумлар ҳақидаги ҳисоботларини тайёлаб қўйишган. Яқин кунлар ичида ушбу ҳисоботларни FATF гуруҳига тақдим этишади.  

Бирлашган миллатлар ташкилоти Покистонда фаолият юритадиган 18 та гуруҳнинг номини қора рўйхатга олиб, санкция киритган эди.

Ёрлиқ